Neft-gaz va Oʻzbek kimyo sanoati korxonlari uchun energiya tejamkor suyuq qoplamasini ishlab chiqarish
Нефт-газ ишлаб чиқариш корхоналаридаги қувурларидаги ҳамда ишлабва аҳоли турар жойларида иссиқ энергиясини тежаш мақсадида энергия тежамкор суюқ иссиқлик қопламасини ишлаб чиқариш. Лойиҳа доирасида импорт ўрнини босувчи хорижий аналогларидан 2,5 баробар арзон 3 турдаги суюқ иссиқлик қопламалари ишлаб чиқарилади. Мисол учун, “FreezingStop SKM56” энерготежамкор бўёқ ички бозорда “ИЗАЛЛАТ 02”(Россия) савдо белгиси остида 1 литр маҳсулот 130 минг сўмдан сотилади. Лойиҳа доирасида эса айни маҳсулотнинг тан нархи литрига 30 минг сўмни ташкил қилади. Бугунги кунда кимё саноатидаги қувурлар 2 йилда бир мартда иссиқликни сақлаш қопламалари билан қопланади. Лойиҳа доирасида ишлаб чиқариладиган “Freezing Stop HOT” суюқ иссиқлик қопламасининг умрбоқийлиги камида 5 йил бўлиб, ушбу соҳада миллий ишлаб чиқариш технологияси яратилади. энергия тежамкор бўёқ иссиқликни изоляцияловчи сўнгги авлод маҳсулоти ҳисобланади. Суюқ керамика иссиқлик изоляторларининг ишлаш механизми, “классик” изоляторлар ишлаш механизмидан тубдан фарқ қилади. Ўзининг ноёб хусусиятлари туфайли, FreezingStop материали 0,5 мм қалинликда ҳам сезиларли энергия тежаш эффектига эга. - қўлланилган сиртларда, иссиқлик йўқотилиши ва совуқнинг кириб келишига қарши ҳимояни таъминлайди. |